Ассалому алайкум! Менинг саволим шуки, Ражаб ойининг 27- кунида, Шаъбон ойининг 15- кунида рўза тутса бўладими? Айтишларича, шу куни Аллоҳ осмондан ерга тушиб: «Ким мен учун ният қилаяпти, ким мен учун салавот айтаяпти, кимга ризқ керак?» деб излар экан. Шу ростми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Ким Мен учун ният қиляпти, ким Мен учун салавот айтяпти, кимга ризқ керак?» деб излар экан, дея эътиқод қилиш мутлақо нотўғри.
Шаъбон ойининг 15-куни рўза тутилиши ҳақида сиз айтган маънода ҳадиси шариф бор.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунча:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, мубтало борми? Унга офият бераман. Фалончи қани? Пистончи қани?» дейди».
Ибн Можа ривоят қилган.
Валлоҳу аълам