Саловат ва салом

16:33 / 17.03.2021 | Dildoraxon Abduazimova | 504
Ассалому алайкум! Устоз, Расулуллоҳ с.а.в. нинг гўзал исмларини эшитганда, ўқиганда, умуман дуч келганда қўлини кўксига қўйиб "Соллаллоҳу алайҳи васаллам" дейиш керак, деб эшитдим ва амал қилябман. Шундай қилиш керакми ёки бунинг одоби бошқачароқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саловат ҳолатга қараб вожиб ё суннат. Қўлни кўксига қўйиш сўфийлар одати ва гўзал одатдир. Валлоҳу аълам!