Ассалому алайкум! Мен чапақайман ўнг қўлимда овқатни еб-ичаман, лекин овқат тайёрлаш ишларини қила олмайман. Пичоқни ўнг қўлимда ишлатолмайман, кўп ҳолларда чойни ҳам чап қўлимда қуяман, яқинда чап қўлда тайёрланган овқат, қўйилган чойни ичиш макруҳ, деб эшитдим. Шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Макруҳ эмас. Валлоҳу аълам!