Келинлик

23:39 / 18.03.2021 | Muxammadsodiq Joraboyev | 594
Ассалому алайкум. Фарзандим бор, 5 ойлик. Кўчага онамларни уйига борганимда чиқаман. Бомдод намозидан кейин кўча ёмон бўлса супураман, ҳўжайнимга кўчага чиқиб супуришим ёқмайди, шунинг учун баъзан кўча тоза, супурманг, чиқманг, дейди. Фарзандли бўлгач кўп супурмай қўйдим. Қайнонам ҳар куни чиқиб, тоза бўлса ҳам сув сепиб қўйинг, дейди. Қўшнимиз нонвой, саҳардан уйларига кўп эркаклар кириб чиқади. Мен хар куни чиққани ҳижолат бўламан, яна саҳар туриб дарвозани эшигини очиш керак экан, шундай қилса уйга барака кирар экан. Бу масалада уйимизда кўп келишмовчиликлар бўлади, нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклар йўқ пайтини топиб қараб қўйинг. Бу ишни маълум бир вақт қилиш шарт эмас. Аммо маскан тозалигига эътибор қаратиш керак. Валлоҳу аълам!