Мол думба чарби ея олмайман

19:47 / 18.03.2021 | Oripova Zuhra | 472
Ассалому алайкум! Мен мол думба, чарбисини ея олмайман, оғизига кириши билан кўнглим кўтарилиб, ўхчиб, қайд қиламан. Уйдагиларим бунга кўп койишади, емасанг касал бўлаверасан, атайлаб емайсан деган гаплар билан. Саволим шуки, бу масалада динимизда нима дейилган? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Кўнглингиз тортмаса ейишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!