Топилган пул

16:53 / 21.03.2021 | Munisa | 520
Ассалому алайкум! Ўтган ой жамоат транспортида 50000 сўм пул топиб олдим. Охирги бекатда тушганим учун ҳеч ким йўқ эди. Ўша пайт пул зарур бўлиб тургани учун топилган пулни ўз эхтиёжим учун ишлатдим, лекин кўнглим ҳижил бўлди. Сўнг ойлик маош олишим билан шу суммани эҳсон қилдим. Бу қилган ишим билан гуноҳкор бўлмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсонни пул эгаси номидан қилиш керак. Қилган эҳсонингизни ўша кишига атаб қўйсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!