Ассалому алайкум! Устоз мени саволим шундан иборатки, биз қайни акам, овсиним, ҳўжайним ва мен 3 хонали домда яшаймиз. Ҳўжайним ишдан кеч қайтадилар. Овсиним кўпинча уйда бўлмай қоладилар. Мен кўпинча қайни акам билан ёлғиз қолиб кетяпман. Бу вазиятга отам қарши бўляптилар. Бу масала шариатимизга тўғри келадими? Шунга кенгроқ жавоб берсангиз. Олдиндан жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Икки номаҳрамнинг холи қолиши ножоиз. Бунга бундан ортиқ яна қандай кенгроқ жавоб бериш мумкин? Ҳадисда икки номаҳрам ҳоли қолса, учинчиси шайтон бўлиши айтилган. Қайни акангиз сизга номаҳрам. Валлоҳу аълам!