Ассалому алайкум! Бандани солиҳ амалларни бажаришга осон муяссар бўлиши, лекин тирикчилик борасида бошқаларга нисбатан иши унча юрмаслиги, бирон нарсаси тез сотилмаслиги, лекин бошқаларнинг савдоси тез бўлиши нимадан бўлиши мумкун? Ризқи торлиги Аллоҳ ўлчаб қўйганининг аломатими, банда савдоси бошқаларга нисбатан секинлигига рози бўлиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар ишнинг ҳикмати бўлади албатта. Банда ризқ сўраб, барака сўраб дуо қилиши, ризқини кўпайиши учун ҳаракатда бўлмоғи жоиз. Шу билан бирга Аллоҳнинг берганига рози бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!