Ассалому алайкум! Устоз қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки Турмуш ўртоғим ҳар ой менга пул берадилар. Шу пулимдан йиғиб Қурбон ҳайитида опам билан бирга килоси кўпроқ чиқадиган қўй сўйсак бўладими? Ёки ўзим сўйишим керакми? Турмуш ўртоғим берадиган пул миқдори ўзим сўйишимга ҳам етади.
– Ва алайкум ассалом! Икки ҳолат ҳам жоиз. Ўзингиз қилсангиз, савоби кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам!