Қабрда аъзоларнинг чириши

02:31 / 22.03.2021 | Ddddd | 992
Ассалому алайкум! Саволим қабр ҳақида эди. Қабрда бўладиган савол жавоблар ҳақида биламиз. Одамлар орасида инсон ўлгандан кейин 40 деган одатлар бор. Саволим шуки маййит қабрга қўйилгандан кейин 7 кунда бадани чирийди. 20 кунда аъзолари бир биридан ажралади. 40 кунда суяклари чириб ажралади дийишади. Айнан шу суяк ажралиб аъзолар чирийдиган муддатларда эҳсон қилиб турса бу жараён енгил кечиб сўроқ саволи онсон кечаркан. Булар ҳақида диний китобларда ёзилганми ўзи фатво, маълумот борми бу ҳақида? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Савол жавоби енгил бўлиш учун дуо қилиш ҳадисми шарифларда тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!