Ассалому алайкум! 4 нафар фарзандим бор. Намоз ўқийман. Аёлим ҳeч сўзимга кирмайди, гап қайтариб бeҳурмат қилади. Яхши ҳам, ёмон ҳам гапириб кўрдим. Қандай маслаҳат бeрасиз? Ажрашай дeсам болаларимни кўзим қиймайди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ажрашманг. Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасининг 132 оятида: “Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил”, дейди. Яхши йўлга солаверинг ва сабрли бўлинг. Бунинг учун ажр оласиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!.