Онанинг соғлигига хавф солиши мумкин бўлса ҳомилани тушириш

00:33 / 26.03.2021 | Aziz | 649
Ассалому алайкум! Аёлим 1 ойлик ҳомиладор. 6 ойлик ўғил фарзандимиз бор. Аёлимни буйраги 1 та. Шифокорлар ҳозирча ҳаммаси яхши, аммо онанинг организми ва буйраги кейинчалик дош бермаслиги мумкин дейишяпти. Саволим шуки бу ҳолатда ҳомилани тушириш гунох эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорлар хатар эҳтимоли катта эканини айтсалар, туширишга рухсат бор. Валлоҳу аълам!