Фотиҳа ҳақида

00:09 / 26.03.2021 | Ominaposhsha | 627
Ассалому алайкум! 1) Қиз билан йигит фотиҳа қилиниб кейин ажралишса ўртада берилган совға саломлар, тилла буюмлар қайтариладими? Ёки совға қайтариб берилмайдими? 2) Дейлик қиз тараф қайтармаса йигит тараф бу ҳолда нима қилиши жоиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтарилади. Йигит тараф қайтаришни сўрашга ҳақли. Валлоҳу аълам!