Ҳомиладорман

22:45 / 25.03.2021 | Mavjuda | 519
Ассалому алайкум! Менинг исмим Мавжуда, ёшим 21 да ҳомиладорман, ҳомилам 7 ойлик. Ўпкасида суви бор юрагини 4 та камерасидан, 1 таси нуқсонли деяпти, қайнонам эрта туғдирволамиз, деди. Эрим вақтида туғади, деди. Тошкентда кўрадиган аппарати бор экан, борайлик десам, уйдагилар қўйишмаяпти, эрим ҳам борамиз, деди. Уйдагилар унамади, боламни яшашини хоҳлаяпман, қимирлашини билганим сари юрагим эзилиб кетяпти. Қиёматда тирик боламни уволига қолиб жавобгар бўлмай, кўпчилик туғинг, деди. Уйдагилар гапимга аҳамият беришмаяпти, ёрдам беринглар, илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани ҳал қилишга энг ҳақли киши сизсиз. Кейин отаси. Икковинглар биргаликда қарор қабул қилинглар. Истихора қилиб кўринг, шифокор маслаҳитини олинглар. Бошқаларга қулоқ солишинглар шарт эмас. Валлоҳу аълам!