Ассалому алайкум! 1) Азон эшитилганда аёллар ҳам салавот айтиши керакми? Ва бу салавот азон пайтида айтиладими ёки азондан кейинми? 2) Азон эшитилганда овоз чиқариб ёки кўнгилда жўр бўлиш мумкинми? 3) Кўпинча азон янграганда мен ҳаммомда таҳорат олаётган бўламан, шундай вазиятда нима қилишимни билмай қоламан, таҳоратни давом эттиришим керакми ёки тўхтатиб турайми? Саволлар бир хил мавзуда бўлганлиги боис битта қилиб ёздим. Аллоҳ сиздан ва биздан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Азон айтганда аёллар ҳам муаззинга жавоб қилишлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга васила сўраб дуо қилишлари жоиз. Валлоҳу аълам!