Сирни фош этайми, ёлғон гапирайми?

04:39 / 14.03.2017 | Савол | 1786
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа. Яқинда қўшним менга ўзининг вазиятини тушунтириб, уйидан бир хонасини бировга ижарага берди. Бу нарсани фақат менга айтди ва: «Буни ҳеч кимга айтма», деб илтимос қилди. «У бу ким сендан сўраса: «Қариндоши келибди, ўқиб таълим олиш учун», деб жавоб бергин», деди. Ижарачи қизни кўрган қўшнилар кўпи мендан сўрашди, шунда қўшним айтгандек жавоб қайтардим. Билмадим, шунақа ишлар кўп бўлади, бунақа пайтда нима қилишни ҳам билмайман. Бир тарафдан ёлғон гапириб гуноҳ қилмаяпманми, иккинчи тарафдан бировнинг сирини фош этиб, ростини гапиришим керакми? Илтимос ёрдам беринг! Шунақа вазиятларда нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўзидан сўранглар, деб қўяверинг