Аллоҳ йўлида севиш нима?

16:27 / 27.03.2021 | Sitora Karimova Faxriddinovna | 1174
Ассалому алайкум! Бир инсонни Аллоҳ йўлида севиш қандай бўлади? Агар биз уларни шартсиз ҳар қандай ҳолатида ҳам севаверсак, у зинокор бўлсачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга итоат қилган кишини Аллоҳнинг рози қиладиган даражада севиш бўлади. Яъни, ўз манфаати учун эмас, холис, яхшилик учун севилади. Итоатсиз кишини севилмайди. Валлоҳу аълам!