Оилавий муносабат

12:19 / 29.03.2021 | Nargiza Zukirillayeva | 746
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бизга сизнинг ёрдамингиз керак. Менинг бир опам бор, Аллоҳга шукурки уларнинг 3 фарзанди бор. Аммо 10 йилдирки уйидаги муаммоларни ҳеч бартараф қила олмаяпти. Турмуш ўртоқлари ва қайноналари онамизнинг вафотидан сўнг опамни кўп ноҳақликлар билан хўрлашади. Турмуш ўртоғи топган пулининг 1/3 қисмини оиласига сарф қилади, қолган қисмини ўртоқлари билан айш ишрат қилиб юради, опамга бўлган муносабати ҳам ёмон, бефарқ ва кўп сўкиб, ҳақоратлайди. Опам уларга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилади, аммо улар ўзидан итариб, сен шунга лойиқсан дейишади. "Бу эркак билан яшашга мажбур эмассиз", десам ҳам опам болаларини тирик етим бўлишини хоҳламайди, "эл-юртдан уяламан", дейди. Муаммолар туфайли кўп касалликлар билан оғрийди. Унинг соғлиғидан ҳавотирдаман. Опам бу ҳолатида нима қилсин? Илтимос
бизга ўзингиз маслаҳат беринг. Жавоб учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр ўзини ўнглашини талаб қилиши зарур. Моддий ва маънавий зулм кўраётган бўлса, мажбур бўлиб яшаши шарт эмас. Балки эр ўзини ўнглаб олиш шартини қўйиш, айри яшаб туриши лозим. Валлоҳу аълам!