Ассалому алайкум! Одина опа, Аллоҳ сиздан ва оила аъзоларингиздан рози бўлсин. Саволим қуйидагича: менинг бир таниш опам борлар. Улар чарлари, бешик тўй, Исломий тўйларга бормайдилар. Сабабини сўрасак: «Аллоҳнинг каломи ўқилмайдиган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмайдиган давраларга, йиғинларга борилмайди», деб айтадилар. Олдин сўрайдилар: «Қуръон ўқиларканми ёки йўқми?» деб. Шу гапни эшитганимдан кейин менинг ҳам боргим келмаяпти. Устоз, бу ҳақида олдин сиздан сўрашни мақсадга мувофиқ деб ўйладим. Шунга сизнинг фикрингиз қанақа? Маслаҳатингизга муҳтожман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта, ҳар бир муносабатда Аллоҳнинг зикри бўлгани маъқул. Лекин шу билан бирга, ижтимоий алоқаларни ҳам ўйлаш керак. Бизда мусулмон биродарларимизнинг ҳақлари бор ва яхши-ёмон кунларида уларни йўқлашимиз керак. Маросимларда шариат ҳаром қилган ишлар бўлмаса бас. Валлоҳу аълам