Гуноҳкор бўлдимми?

12:46 / 29.03.2021 | shoxista | 664
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Саволим ажрашиш ҳақида. Мен турмуш қурганимга 12 йил бўлди. Кўп жанжаллар бошимиздан ўтди. Охири турмуш ўртоғим рўмолингни ечмасанг, намозни камайтириб ўқимасанг, уйга борма деди. Қанча тушунтирсам ҳам барибир шу гапида туриб олган. Ота-онаси ҳам шу фикрда. Энди ажрашяпмиз. 2та фарзандимиз бор. Қиз, ўғил. Уларни етим қилаётганим учун гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!