Йўл ҳаққи ҳақида

02:48 / 29.03.2021 | Gulxayo Qayimova | 486
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингизни барокатли қилсин. Саволим қуйидагича, уйимдан институтга келиш учун такси хизматидан фойдаланаман. Навоий шаҳрида такси нархлари турлича масофага қараб ҳайдовчилар томонидан белгиланади. Уйимдан институтгача ҳайдовчи 5000 сўмга деб айтганда, мен 4000 сўм, деб келишаман. Манзилга келганда қайтимга ортиқча бериб юборишади. Шу ортиқча пулни қайтариб беришим жоизми? Жавоб учун катта раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб бериш керак. Валлоҳу аълам!