Ассалому алайкум! Таҳажжуд намози саккиз ракъатгача ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ракъатдан ўқилар дeган маънода ҳадис айтган эканлар. Икки ракъатдан ўқилиши шартми? Тўрт ракъатни ният қилса бўладими?
.Ваалайкум ассалом!
ТУНГИ НАМОЗ АДАДИ ВА КАЙФИЯТИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيَفْتَتِحْ صَلاَتَهُ بِرَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракъат билан очсин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадисда таҳажжуд намозини енгилгина икки ракъат намоз ўқиш билан бошлаш тавсия қилинмоқда. Албатта, уйқудан туриш билан бирданига қаттиқ ҳаракат қилиш, узоқ тик туриб намоз ўқиш оғир келади. Шунинг учун аввал енгилгина икки ракат намоз ўқилса, бу ўзига хос чигал ёзиш машқи ҳам бўлади. Инсоннинг руҳи ҳам, жисми ҳам келажакдаги намозларга яхшилаб тайёрланади. Ана ундан кейин хоҳлаганича ўқийверади.
http://savollar.islom.uz/savol/95162.