Аёл учун берилган пул

12:28 / 29.03.2021 | Marxabo | 469
Ассалому алайкум! Эр ўз аёлига эҳтиёжи учун берган пулини аёл ўзи учун эмас, балки оиласи учун ёки бошқа эҳтиёжлар учун ишлатиши мумкинми? Ёки пул нима учун берилган бўлса шунга ишлатиш керакми? Аёл ўзи учун берилган пулни рўзғорига ишлатгани учун аёлни масъулиятсизликда ва ёлғончиликда айблашга эрнинг хаққи борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр пул бераётган пайтида нима учун берганини аниқ сўраб олиш керак, кейин шунга кўра тасарруф қилади. Валлоҳу аълам!