Ассалому алайкум! Устоз эрим менга банкдан ҳисоб рақам очиб берган. Ўзим ишламайман уйда фарзандларим биланман. Чет давлатдамиз. Бу ерда ҳали ҳам пандемия сабаб давлат нафақалар тўлаб турибди. Мени эрим бу нафақага ҳақлимас. Лекин мени ҳисоб рақамимдан фойдаланиб олиб келаяпти. Мен норозиликлар билдирдим. Кўп келишмовчиликлар келиб чиқаяпти. Шариатга амал қилмайдилар. Менга телефонимдаги банк иловамни очиб беришимни сўрайди, кейин ўзи пулни ўзини ҳисоб рақамига кўчириб олади. Мен банк иловамни очиб берганим учун ҳам гуноҳга ёрдам бераётган бўламанми? Мен банк карточкамни ўзига қайтариб бермоқчиман. Шундай қилсам бўладими? Ёки бу ҳам гуноҳга ёрдам беришга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Мажбуран бераётганингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз, қайтга мазлум бўласиз. Умуман ёпиб юборинг, карточкангизни. Валлоҳу аълам!