Ассалому алайкум! Ошхонада кечки пайт барча ишларимни тугатиб чиққанимдан сўнг ҳамма нарсани устини ёпиб чиқаман. Эртаси куни қайнонам сув ичиш учун кириб кўп идишларини устини очиқ қолдирганликларини кўриб қоламан. У ерда 10 лиртлик идишда сув ҳам туради, уни оғзи ҳам очиқ холда турган бўлади. Турли ҳил ичимликларни устини ёпиб қўймаган бўладилар. Олдинроқ ёпиш керак экан, бўлмаса шайтон тегинар экан, деганимни эшитгандилар. Лекин барибир парво қилмайдилар. Шунча сувларни энди тўкишим керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўкиш шарт эмас, модом нажоcат тушгани аниқ бўлмаса. Валлоҳу аълам!