Ассалому алайкум! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Ҳозирги кунда кенг тарқалган энергетик ичимликларни истеъмол қилса бўладими? «Флэш» деганига Россия муфтийларининг “ҳалол” деб фатво беришган ёзуви бор. Лекин, қалбим сиздан ҳам маслаҳат олишимга ундади. Мен Хуфтон намозимни ўқишга жуда қийналаяпман. Кўзим ачишиб, шунчалик уйқуга кетаяптики, ўзимда шу уйқуни ўчиришга куч тополмаяпман. Таҳажжуд намозларига туролмаяпман. Шунинг учун бир шу ичимликни ичаман дедиму, лекин қўрқдим. Илтимос, маслаҳат беринг. Сиз билан маслаҳатлашишга тавфиқ берганига Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Омин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ушбу ичимликларнинг зарари таъкидланмоқда. Зарар нарсадан қайтиш керак. Валлоҳу аълам