Ассалому алайкум! Ёшим 24 да, мен ҳозир жуда тушкун кайфиятдаман. Иймонимга путур етмаганмикан, дея қўрқувдаман. Мен беш ойча олдин онам билан фолбинга боргандим. Фолбинга бориш гуноҳлигини билардим, аммо ширк амал кечирилмаслиги ҳақида яқинда билиб қолдим. Мен бу ишим билан охиратимни куйдириб қўймадиммикан? Ҳар куни шуни ўйлайвериб сиқилиб кетдим. Энди нима қилай, тавба қилсам ҳам энди қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиш ва тавбани қабул бўлишини Аллоҳдан умид қилиш керак. Валлоҳу аълам!