Эҳсон

16:25 / 29.03.2021 | Laylo | 452
Ассалому алайкум! Яқинда туғиш таътили мукофотини олгандим. Шу пулдан эҳсон қилгандим, шу ҳисобга ўтадими? Бир жойда мумкин эмас, деб ёзилибди. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мулк шахсан ўзингизники бўлса ўтади. Валлоҳу аълам!