Солиҳ фарзанд сўраб дуо қилиш

02:22 / 30.03.2021 | Mohinur | 692
Ассалому алайкум! Мен жуда ҳам саҳобаларга ўхшаган солиҳ ва қори бўладиган, яхши хислатларга эга Пайғамбаримизга лойиқ бўла оладиган чин умматлардан бўлган ўғил фарзандим бўлишини жуда ҳам хоҳлардим, шунга дуоларимда қандай дуо қилганим чиройли бўлади? Аллоҳдан нима деб сўрасам яхшироқ? Чиройли дуо қилишни ўргатсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуодаги эътиборли нарса лафзларни чиройли бўлиши эмас, дуони қалбдан чиқиши. Валлоҳу аълам!