Ҳалол бўладими?

02:14 / 30.03.2021 | Xadichaxon | 526
Ассалому алайкум! Биз бир қўшнимиздан буғдой сотиб оламиз. У опа қайнонасидан беркитиб бизга сотади. Айтишича қайнонаси пишиқ экан. Ҳатто фақат кечки пайтга таом қилдирар экан. У ҳам болаларига тўйимли бўлмас экан. Ҳамма нарсани қизғонар экан. Сенларга уй қиламиз, дер экан. Ўзи қорни очса кўчадан нарса олиб келтириб ер экан. Шунга беркитиб сотаман дейди. Пул керак деб. Шуни олсак бизга ҳам, у опага ҳам ҳалол бўладими? Вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарса ўзиники бўлмаса, беркитиб сотиши жоиз эмас. Ундан олиш ҳам. Валлоҳу аълам!