Мураттаб қори ва қориялар кимлар?

04:41 / 14.03.2017 | Савол | 13533
Ассалому алайкум! Одина опа, Аллоҳ сиздан ва оила аъзоларингиздан рози бўлсин. Саволим такрорий бўлса, узр. Одамлардан «фалончи 14 ёшда қори бўлибди, бошқаси 7 ёшда қори бўлибди» деган гапларни кўп эшитаман. Неча пора ёдласа қори ёки қория бўлади? Мураттаб қори ва қориялар кимлар? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз. Аллоҳнинг энг суйган бандалари қаторида бўлиб юринг. Омин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони каримнинг ҳаммасини бир марта ёдлаб чиқса, қори бўлади. Ёдланганларни пишиқлаб, қайси сураю, қайси оятдан бўлса ҳам ёддан ўқиб кетаверадиган даражага етишса, мураттаб қори ёки ҳофизи Қуръон бўлади.Валлоҳу аълам