Ассалому алайкум! Мен ҳозир ҳомиладорман, Аллоҳга беадад шукр фарзанд неьматини менга ҳам берди. Авваллари ҳомиладор бўлсам кўп Қуръон тиловат қиламан, кўп ибодатлар қиламан деб, яхши ниятлар қилардим. Лекин нимагадир ҳомиладор бўлганимдан кейин бу амалларни бажаришда жуда ҳам қийналиб кетяпман. Мана ҳомилам 4 ойлик бўлаяпти, бу вақт ичида бир мартагина хатм қила олдим холос. Баъзи пайтларда намоз ўқишим ҳам қийинлашиб кетаяпти. Намоз ўқисам рукуъ сажда қилсам, бошим айланади. Айтингчи бу даврда шайтон солиҳ фарзанд туғилмасин, деб ҳомиладорларни кўпроқ васваса қилиб ибодатга дангаса қилиб қўядими? Илтимос, бизни дуо қилин,г солиҳ фарзандлар дунёга келтирайлик.
– Ва алайкум ассалом! Шайтон васвасаси ҳам бўлиши мумкин. Аммо ҳомиладорлик пайтида бирор бир моддаларнинг камайиши сабаб ҳам сустлик бўлиши мумкин. Шифокор билан маслаҳат қилиб кўринг. Аллоҳ таоло сизни ҳам зурриётингизни ҳам шайтон ғавғоларидан сақласин. Валлоҳу аълам!