Ассалому алайкум! Дугонам жарроҳлик (кесерево) йўли билан фарзандлик бўлди. Туққанининг 32 кунларидан бошлаб қонли ажралмалар тўхтабди, аммо сувли, тўқ сариқ (оқ эмас экан) ажралма келаётган экан. Ҳомиладор бўлишидан олдин бунақа рангдаги ажралмалар бўлмаган экан. Бугун 41 кун экан ва шундай рангли ажралма ҳалиям келаётган экан. Шунақа ажралма нифосга кирадими ёки йўқми? Намозни бошлайверса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Нифоснинг энг кўпи 40 кун, ундан ортиқ нифос бўлмайди. 40 кундан кейин ғусл қилиб ибодатларини бошлайверади. Ажралмалар келиб турган бўлса, истеҳоза ҳукмида бўлади. Ҳар намоз вақтига янги таҳорат олади. Валлоҳу аълам!.