Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 2 йил бўлди. Фарзандимиз йўқ. Хўжайним Россияга кетганликлари сабабли, оиламда нотинчликлар бўлди, анча гап айланди. Ҳатто оиламиз бузилишигача борди. Лекин Алҳамдулиллаҳ, сақлаб қолдик. Энди яна кетиб қолдилар. Уларга тушунтирдим, "сиз йўқ бўлсангиз, қийналаман", деб айтдим. "Сизни ҳам олиб кетаман 15 кунда", деб айтдилар, Аллоҳ номи билан қасам ичиб ваъда бердилар. Хўжайнимни жуда ҳам яхши кўраман, уларсиз келинлик уйимда қийналаман. Агар ваъдаларида турмасалар уйимга кетмоқчиман. Менга маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Тўйдан олдин баобрў одамларнинг олдида сизни ёлғиз қолдириб кетмаслиги ҳақида ваъдасини олиш керак эди. Буни никоҳдан аввал талаб қилиш керак эди. Эр-хотин биргаликда яшамаса у ҳолда оила оила бўлмайди. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз билан биргаликда яшашингиз ҳақида уқтираверинг. Аммо бу уйингиздан берухсат кетиб қолманг. Уни норози қилган бўласиз. Гуноҳ орттириб турмушингизни яхши томонга ўзгартира олмайсиз. Сабрли бўлинг. Валлоҳу аълам!