Ассалому алайкум! Саломатмисизлар?!
Аввало барчангизга беминнат ҳизматларингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Сизларга Аллоҳнинг гўзал мукофотлари берилсин, илоҳим.
Саволим, сал узун ва галати бўлгани учун ҳам узр сўрайман.
Мен турмуш ўртогимни кечира олмаяпман. 1.5 йил аввал катта қизим 3.5 ёш эди, 2- фарзандга ҳомиладор бўлдим, лекин турмуш ўртогим қарши бўлдилар, ва ҳомилани ҳеч кимга айтмай йўқ қилишни талаб қилди. Сабаби кўриш қобилиятим пастлаб кетаётган эди. Мен эса бунга қарамай қаршилик қилардим, қорнимга ўтириб қаттиқ урди, жонимдан ўтадиган гаплар қилди, гнекологдан ҳомила туширадиган дори гаплашиб олиб берди. Доктор бола нобуд бўлиб бўлганини айтди, таҳминимизча қаттиқ урганда нобуд бўлган. Шундан бери ота уйимдаман, лекин ҳануз калтаклашлари ва боламни нобуд қилганини кечиролмаяпман. Ўртада қайнисинглим ҳам 1 марта уриб, 2 марта қаттиқроқ тепиб юборди, қайнонам эса тинимсиз қаргаб гапиради ҳаммани.
Яна ўша муҳитга боргани юрагим безиллаяпти. Ўз жонимга қасд қилмоқчи ҳам бўлдим... Иймоним бутлик қилди. Аллоҳга шукур. Энди турмуш ўртогим тушуниб етдим деб афсуслангани сайин мен ундан нафратланиб кетяпман.
Нима қилай, ўзим ҳам қийналиб кеттим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилган бўлса, ҳақиқатда инсофга келса, кечирганингиз афзал. Аммо кечириш ҳақиқатда кечириш бўлиш керак. агар кечирдим десангизу, яна ўша хафачиликлар сизни тарк қилмаса, у кечириш бўлмайди. Валлоҳу аълам!