Турмуш

22:22 / 29.04.2017 | Савол | 1316
Ассалому алайкум! Мeн яқинда оила қураман. Аммо бўлажак умр йўлдошим мeнинг ўранишимга буткул қарши. Мeн эса очиқ авратда юролмайман. Аёл киши турмуш ўртоғига итоатли бўлиши кераклигини яхши биламан, аммо бундай вазиятда мeн қандай йўл тутишим кeрак
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Яъни, бандани рози қиламан, деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.
Аллоҳ таолога итоат қилиш ҳамма итоатлардан устун туради, жумладан эрга бўлган итоатдан ҳам. Аллоҳ таоло авратни беркитишни буюрган бўлса, бу буйруқни қўйиб, эрнинг айтагини қилинмайди. Валлоҳу аълам!.