Фарзандларим ҳаққи

02:57 / 06.04.2021 | Sevara | 918
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим вафот этган. Қайнона қайнотам билан бир уйда яшаймиз. Турмуш ўртоғимни танишлари хар ой қайнонамга пул бериб кетишади, бу пулларни қайнонам иккита қарияни ҳаққи дейдилар. Ҳар доим ва бу гапларни ҳаммани олдида доим такрорлаб гапирадилар. Иккита фарзандимни эҳтиёжи учун ўзимни пулимни ишлатаман. Алҳамдулиллаҳ, лекин бир марта фарзандим даволаниши учун пул сўраганимда, бермаганлар ўзини ойлигини ишлатгин деб. Келаётган эҳсон пулларида менинг, фарзандларимнинг ҳам ҳаққи борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар улар берганларида болалар учун деб берган бўлсалар, албатта болаларнинг ҳам ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!