Ассалому алайкум! Менга яқинда бир қариндошим иш таклиф қилди У иш, одам топиб келасиз, сизга ўша топиб келган одамларингиз маҳсулотни сотиб олса, сизга бонус берилар экан. Яъни, у ҳам ҳудди пирамида экан, орифламега ўхшаб, лекин маҳсулоти бутун дунё бўйича Ҳалол сертификат олган экан. 8 та ўша маҳсулот ҳудди Ал-ҳадая, Ҳаббатус Сауда маҳсулотларига ўхшаб инсон организмига фойдали экан, ҳар хил касалликларни қайтарар экан. Мен у жойда иш бошлашим ҳаром эмасми? Ўша маҳсулотни тарқатишим, реклама қилишим жоизми? У маҳсулотни номи "Вива Гроуп УСА" экан. Шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотнинг ҳалол экани бошқа нарса, савдо усули жоиз бўлиши бошқа нарса. Маҳсулот ҳалол бўлгани билан уни тижорати нотўғри усулда бўлса, бу турдаги тижорат жоиз бўлмайди. Тармоқли савдо ножоиз. Валлоҳу аълам!