Ассалому алайкум! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ умрингизни баракотли қилсин. Устозимиз Ҳазратнинг жаннатдаги мақомларини Аллоҳ юқори қилиб берсин. Савол: «Тола ал бадру аълайна» салавоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида айтилганми? Бу салавот қаерда айтилган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича ушбу нашийдни Ансорий аёллар ва уларнинг болалари айтишган. Бу нашийд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага муҳожир бўлиб киришлари, ансорлар ҳузурига келишлари ва уларнинг орасидан манзил тутиб яшашлари муносабати билан айтилган. Мана шу гап сийрат уламолари орасида ҳам машҳурдир. Валлоҳу аълам