Ассалому алайкум! Атрофдагиларни ўзимга нисбатан қилаётган ишлари ва муомалалариан кўп жазавага тушаман. Шундай ҳолатда дардимни яқинларимга айтаман. Бу ғийбатга кирмайдими? Баъзан бошқа одамни дарди ҳасратини эшитаман. Қўшилмасамда, лекин гапирилаётган одам ҳақида гарчи суҳбатдошимга бу ёқмасада яхши фикр билдиришга ҳаракат қиламан. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ғийбат, танбеҳ, шикоят ва насиҳат ва шу кабиларнинг маъносини яхшилаб тушуниб олиш ва бир биридан фарқлаб олиш керак. Кейин мана шуларни ҳар бирини ўз ўрнида ишлатиш керак. Ғийбатдан қочиш керак, албатта. Аммо муаммога барҳам бериш учун ўрнига насиҳат ёки танбеҳни қўллаш керак. Шунда саволингиздаги ноқулай ҳолатлар камаяди. Насиҳатни олса олди, олмаса ўзи билади. Сиз ниятингизга ярашасини олаверасиз. Валлоҳу аълам!.