Соч кесиш

00:33 / 13.04.2021 | Мали | 638
Ассалому алайкум! Мени бир-иккта танишларим сочини кестириш учун ойни шаклига, ўсаётган ойга, кайси кунга тўғри келишига қараб сочларини кестиришади, кейинчалик яхши ўссин деб, шундай қилишса бўладими? Ёки бу фолбинликка кирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа таълимот йўқ шариатда. Валлоҳу аълам!