Ассалому алайкум! Ҳижобда кирганимга унча кўп бўлмади. Олдинлари ҳижобда бўлмаганим учун авратни ёпмайдиган кийимлар кийганман. Уларни қариндошларга бериб юбордим. Лекин менга қариндошинг авратини ёпмади, у кийимингни кийганда унинг гуноҳига шерик бўласан, дейишди. У кийимларни ёқиб юборишим керак экан. Шу гап тўғрими? Ўзим у кийимларни киймайман. Уйимда ушлаб ўтиргим келмаганди. Кийимларим очиқ сочиқ эмас, аммо аврат ёпмайди. Ҳадя қилдим, аммо шу ҳадям учун, яьни аврат ёпмайдиган кийимлар берганим учун гунохкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!