Тукларни олиш

00:53 / 20.04.2021 | Sugʻdiyona | 832
Ассалому алайкум!
ЖУНУБ ҲОЛДА ТУКЛАРНИ ОЛИШ
#поклик

Ассалому алайкум. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда тирноқ ва тукларни олиб бўлмайди, деб эшитдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда қўлтиқ ёки киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир. Бу ишларни ғусл қилгандан сўнг бажариш керак (“Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли устозлар! Қилаётган хайрли ишларингиз бардавом бўлсин, бизга илм бериб, саволларимизга жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ рози бўлсин! Юқоридаги фатвони тушундим, демак, аёл киши жунуб ҳолатида, шунингдек, ҳайз кўрган пайтида ҳам авратидаги тукларни тозалаши макруҳ экан. Агар ғуслни тугатиб, адо қилиб бўлгач, ўша пайти тукларни тозалаб олса бўладими(охирида)? Ёки ғусл қилиб,ҳаммомдан чиқиб, бошқа куни алоҳида аврат тукларини тозалаб, ювиниш керакми? (Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тукларини олиш учун ҳаммомдан чиқиши шарт эмас. Ғусл тугал бўлгач уларни олиш мумкин. Валлоҳу аълам!