Уй-жой масаласи

00:52 / 20.04.2021 | Durdona | 578
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим оилада катта фарзанд, улардан кейин яна бир ўғил укалари бор. Турмуш қурганимизга 6 йил бўлди, 2 фарзандимиз бор, яна бир фарзанд кўриш арафасидаман. 3 хонали квартирада қайнонам, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва қайни акамлар билан яшаймиз. Қайни акамни уйлантираябмиз, табийки биз уйдан чиқишимиз керак. Уйда ҳар куни шу масалада жанжал чиқади, уйни бўшат деган гапдан чарчадим. Ҳўжайиним оддий ишчи ойлик маоши ижарага етса ҳам рўзғор, фарзандлар бор. Шу масалада маслаҳат берсангиз. Аллоҳга таваккал қилиб ижарага чиқишимиз тўғримикин? Мени ҳам ҳўжайнимни ҳам қўллайдиган оталаримиз ўтиб кетган...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оталар қўллайдиган ёшдан ўтгансизлар. Модом оила қуриб, уч фарзандли бўлишга келиб қолибсизлар, оилани ўзингиз таъминлашингиз керак, шу ёшгача қўллаб келишганига шукр. Аслида эркак киши пул топиб оилани таъминлайдиган бўлгандагина оила қилиши керак. Валлоҳу аълам!