Ассалому алайкум. Қуръон Каримни ўқиш, ўрганиш исломда қандай? Ўқишни билмасдан дунёдан ўтсак охиратда жавоби қандай бўлади? Гуноҳкор бўламизми? Шу савол анчадан бери мени қийнайди. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон ўзига кифоясини, яъни ибодатлари, намозларига кераклигини ўқиб ўрганиши фарздир. Имкони бўла туриб ўрганмаслик гуноҳ бўлади албатта. Ундан ортиғи суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!