Либосим

02:47 / 20.04.2021 | Madina | 1092
Ассалому алайкум! Мен ҳали турмушга чиқмаганман. Рўмол ёпиниш ниятидаман, ҳижоб кўзга ташланмаслиги ва безанган бўлмаслиги керак, деб эшитганман. Лекин турмушга чиқсам келинлик пайтимда узун авратларимни тўсувчи, аммо безанган либослар кийсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамалар ёнида жоиз эмас. Эрингиз ва аёллар ичида ҳар қанча безанишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!