Таъна

00:59 / 22.04.2021 | Durdona | 901
Ассалому алайкум! Онам аслида яхши аёллар. Лекин ўртамизда сал келишмовчилик бўлса ҳар доим ўтмишда қилган хатоларимни юзимга соладилар. Шу ҳолатдан баъзида жуда хафа бўлиб кетаман. Ахир ҳамма ҳам хато қиладику. 1-саволим оналар боласини хатоларини юзига солишга ҳақлимилар? Кейин 2 йил олдин бир соҳа бўйича ўқигандим лекин соҳам бўйича ишлай олмадим. Энди шу йили институтга ҳаракат қилмоқчи эдим, лекин онам қаттиқ қаршилар. Аввалги ўқишим ўхшамаганлиги учун. 2-саволим, Ўқишим учун токи онамни кўндирмагунимча ҳаракат қилаверайми? Ёки онамни розилиги муҳимроқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хатоларни юзга солиш тўғри эмас албатта. 

Агар яна омади келмайди деб қаршилик қилаётган бўлса, ҳаракат қилиб кўраверинг. Валлоҳу аълам!