Марҳумларнинг ўлган кунида йиғилиш жоизми?

22:36 / 22.04.2021 | Nozima | 928
Ассалому алайкум! Бизникида анчадан бери бир анъана бор, қайнона ва қайнотамни ўлган кунларида қариндошлар йиғилишади. Авваллари яқин қариндошлар келарди, лекин йилдан йилга жуда кўпчилик келадиган бўлишган, қанча жой қилишни ҳам билмай қоламан, иш кунига тўғри келса ҳам сиз кетаверинг биз ўзимиз ўтираверамиз дейишади. Лекин шунда ҳам жойларни тайёрлаб пишир куйдир қилиб кетаман. Келганимда тумонат одам бўлади. Аслида меҳмон кутишни ёқтирамиз, лекин эртасига ишга қандай боришни ўйлаб қоламан.
Саволим шуки, ўлган кунни доим кўпчилик билан хотирлаш шартми, яна айнан ўша ўлган санада меҳмон кутиш, эҳсон қилиш керакми?
Меҳмонлар ўзлари хоҳлаган пайтда уй эгаларидан ижозатсиз келишлари, айниқса иш кунида ёки пандемия пайтида шу ишлар тўғрими? Бу мажбурият ҳеч қачон тугамайдими, динда бу ҳақида нима дейилган, илтимос тушунтириб берсангиз, бу ишлар мажбурийми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динда ўлган кунни нишонлаш йўқ. Мезбоннинг даъватисиз келиб ўтириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!