Қайноғасига никоҳ жоизми?

22:19 / 22.04.2021 | Muhayyo Abrolova | 784
Ассалому алайкум! Менинг амаким 30 ёшида оламдан ўтганлар, аёли 4 та фарзанди билан 30 ёшида бева қолган, фарзандлари майда бўлгани учун бошқа турмуш хоҳламади ва ҳўжайнинг уйида қолдилар. Дадам ҳам 5 марта оила қурдилар ва ҳеч қайси оиласи билан келишолмай айрилган. Мен ёлғиз қизиман ва оилали бўлиб чиқиб кетганман ва жуда узоқда яшайман. Амакимнинг болаларини ўз ука-сингилларимдек кўраман. Амакимнинг қизлари дадамни ош овқати, кир-чирига қарашади, ўз қизидек, келинойим ва дадам 50 дан ошиб 50 га яқинлашиб қолган, улар бир-бирларига жуда суяниб қолишган. Аммо атрофдагилар нотўғри тушунишаябди. Мен агар гуноҳ бўлмаса, динимизга ёки шариатимизга хилоф бўлмаса уларга никоҳ ўқитиб бир оила бўлсак дегандим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса жоиз. Валлоҳу аълам!