Ассалому алайкум! Бир дугонам 14 ҳафталик ҳомиладор, скрининга тушган экан "боланинг мийясида шиш бор, тушириб юборинг", дебдилар. Бола ногирон туғилиши ҳавфи бор экан. Болани тушириб юборса гуноҳкор бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 14 ҳафталик ҳомила тирик инсон, унинг ҳамма органлари шаклланиб бўлган, юраги уради, у яшашга ҳақли. Ногиронлиги учун уни ўлдириш мумкин эмас, гуноҳ бўлади. У онасининг саломатлиги учун ҳавф солмайди, унга қараш сабабли онаси балки жаннатга сазовор бўлар. Валлоҳу аълам!